Тадбиркорлик субъектлари

Қоровулбозор туманида жами рўйхатга олинган тадбиркорлик субеъклар               598 тани ташкил қилиб, шундан, кичик тадбиркорлик субъектлари – 346 та, Якка тартибдаги тадбиркор – 252 тани ташкил этади.

Бугунги кунда туманда жами 544 та тадбиркорлик субъектлари Фаолият юритиб келмоқда, шундан, кичик тадбиркорлик субъектлари – 336 та, Якка тартибдаги тадбиркор – 208 тани ташкил этади.

Туман бўйича бугунги кун ҳолатида 31 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатган бўлиб, шундан, кичик тадбиркорлик субъектлари – 10 та, Якка тартибдаги тадбиркор – 21 тани ташкил этади

Жорий йилда туманда жами 128 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилди. (214 та янги иш ўринлари яратилди)

Шундан:

кичик тадбиркорлик субъектлари – 86 та (172 та янги иш ўринлари яратилди)

Якка тартибдаги тадбиркор – 42 та (42 та янги иш ўринлари яратилди)      

Жумладан: (23.07.2019 дан кейин) 8 та:

кичик тадбиркорлик субъектлари – 5 та

Якка тартибдаги тадбиркор – 3 та

Фаолиятини тиклаган тадбиркорлик субъектлари жами – 15 та (24 та иш ўринлари қайта тикланди)

Шундан:

кичик тадбиркорлик субъектлари – 6 та ( 13 та иш ўрни қайта тикланди)

Якка тартибдаги тадбиркор – 9 та ( 11 та иш ўрни қайта тикланди)

 

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида фаолиятини тўхтатган корхоналар сони                    31 тани ташкил қилиб, ўтган давр мобайнида 15 та субъектларнинг фаолияти қайта тикланди.

Тадбикорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатганлигининг асосий сабаблари- булар айланма маблағлари ёки хом ашёси бўлмаганлиги, ўз устав фондини шакллантирмаганлиги ёки мол-мулкка эга бўлмаганлиги, ихтиёрий тугатишга ариза берган, банкрот деб эълон қилинган, жиноят иши қўзғатилганлиги, бошқа ҳолатлар.

Жорий йилнинг 23 июл кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигида ўтказилган видео селекторда берилган топшири ҳамда вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қоровулбозор туманида сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ўтказилиниб келинмоқда.

  Жумладан туман ҳокими – 1 сектор раҳбари А.Остонов бошчилигида                      5 маротаба тадибркорлар ва фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, қабулда 110 дан зиёд тадбиркорлар ишторк этиб, шундан 60 та мурожаат бўлиб уларни 47 таси жойида ҳал қилинди, 6 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, 7 та мурожаат бўйича керакли ташкилот ва корхона раҳбарларига кўрсатма берилиб кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Яшовчанлик даражаси

Тумандада жорий йилнинг 1 июль ҳолатида фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари жами 31 тани (шундан, 10 та юридик ва 21 та жисмоний шахслар) ташкил этади.

Тадбиркоорлик субъектларининг фаолият кўрсатмаган даврини (яшовчанлигини) тахлил қиладиган бўлсак, 5 йилдан 10 йилгача бўлган давр оралиғида жами 4 та юридик шахслар ҳамда 1 йилдан 3  йилгача 27 та тадбиркорлик субъектилари (6 та юридик шахслар ва 21 та жисмоний шахсалар) фаолият кўрсатмаган.

(23.09.2019)

Қоровулбозор туманига 2019 йилда жами 6,5 млн. доллар миқдорида, шундан, 2,4 млн. доллар миқдорида саноат ҳамда 4,1 млн. АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт прогнози белгиланган.

Жумладан,

1-секторга: 1 млн. доллар,

3-секторга: 2,6 млн. доллар,

4-секторга: 2,9 млн. доллар экспорт прогнози белгиланган.

Белгиланган экспорт ҳажмларини сўзсиз бажариш мақсадида жами 7 та корхоналаримиз томонидан экспортни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Жумладан 2 та саноат ва 5 та мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ва экспорт билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг экспорт йўналишидаги имкониятлари ҳамда экспорт манбаларининг аниқ ҳисоб-китобини қилган ҳолда ҳар бир корхона томонидан амалга ошириладиган экспорт ҳажмлари миқдори ва четга маҳсулот чиқариш муддатлари келишиб олинган.

Бугунги кунда экспортёр корхоналаримиз томонидан 2019 йил давомида жами 6,5 млн.доллар қийматдаги шундан, 2,4 млн. доллар қийматидаги саноат ва 4,1 млн. доллар қийматидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун 4 та яъни Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, ҳамда Хитой давлатларининг корхоналари билан шартномаларимиз имзоланган.

2019 йил январь-сентябрь ойлари учун 4 397,3 минг АҚШ доллари (шундан, саноат маҳсулотлари 1 800 минг АҚШ доллари, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 2 597,3 минг АҚШ доллари) миқдоридаги экспорт режаси белгиланган бўлиб, экспортёр корхоналаримиз томонидан 4 115,7 минг АҚШ долларлик (шундан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 4115,7 минг АҚШ доллари 100% ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт амалга оширилиб, топшириқ ижроси бугунги кун ҳолатида 93,6%ни ташкил этмоқда.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,74 бароварга кўпайди. (2018 йил январ-сентябрь ойи 1 500 минг АҚШ доллар)

Январь-сентябрь ойлари экспорт режасини бажариш қуйидагича:

“Сифатли Сут Маҳсулотлари” МЧЖ ҳисобидан қуритилган мева, майиз маҳсулотини экспорт қилиш ҳисобига 264,3 минг доллар;

“Қоровулбозор Саховати” МЧЖ ҳисобидан қовун маҳсулотини экспорт қилиш ҳисобига 703,5 минг доллар;

Амалга оширилган тадбирлар натижасида жорий йил 3-чорак якуни билан 4,3 млн. долларлик экспортни, “Сифатли Сут Маҳсулотлари” МЧЖ ҳисобидан қуритилган мева, майиз маҳсулотини экспорт қилиш ҳисобига амалга ошириб, топшириқ ижросини 100 %га бажарилишини  ҳамда  валюта  тушумларини  тўлиқ таъминланиши режалаштирилган.

Проснувшись однажды утром после беспокойного сна, Грегор Замза обнаружил, что он у себя в постели превратился в страшное насекомое.
0