Арзон уй-жойлар

Арзон уй-жойларга талабгор шахсларнинг навбати 

1. Оиланинг барча аъзоларини фуқаролик паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномалари, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳномаси, (вафот этган бўлса ўлим гувохномаси) нусхалари.
2. Бундан ташқари хонадонда доимий рўйхатда туриб яшаётган доимий рўйхатда турганлиги ҳақида (форма 17 шакл) маълумотнома.
3. Доимий рўйхатда туриб яшаб келаётган (ижарада яшаётганлиги) ҳақида маҳалладан далолатнома (далолатнома маҳалла раиси, профилактика нозири, маҳалла котиби, 2 ва ундан қўшниларни (паспорт рақами ёзилиши керак) имзоси билан тасдиқланиши зарур).
4. Кадастр хизматидан аризачининг ҳамда барча вояга этган оила аъзоларини номида бошқа уй-жой йўқлиги ҳақида маълумотнома (БТИ).
5. Аризачининг (уй олувчининг) ёки биргаликда қарз олувчининг иш жойидан охирги 12 ойлик иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома (шу жумладан деҳқон-фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойлик даромадлари тўғрисида декларация нусхаси), ИНН, ИНПС, Мехнат дафтарчаси аслига тўғри печати билан.
6. Доимий рўйхатда турган манзилдаги турар жойнинг кадастр нусхаси.
7. Ижара шартномаси асосида яшаётган бўлса, ижара шартномасидан нусха (ижара шартномаси бўлмаса ижарадаги уйнинг кадастр нусхаси).
8. Дело (Иш папкаси)
 

Эслатма: Тақдим этилиши лозим бўлган хужжатлар рўйхати аризачи томонидан олиб кетилгандан сўнг 10 кун муддат ичида туман уй-жой комиссиясига хужжатларни тақдим этиши лозим. Аризачи белгиланган муддатда хужжатларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда туман комиссияси ипотека кредити асосида уй ажратишни ўз зммасига олмайди. Тўпланган хужжатлар йиғма жилдга (скорошиватель) солинган ҳолатда тақдим этилади. Тақдим этилган хужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ўз муддатида ишончлилиги учун аризачи жавобгардир.

0