Географияси ва иқлими

Қоровулбозор тумани шарқ томондан Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани, жануб томондан Олот тумани, ғарб томондан Бухоро тумани, шимол томондан эса Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани билан чегарадош.
Қоровулбозор тумани Зарафшон воҳасида жойлашган бўлиб, иқлими кескин континенталдир. Ҳаво харорати кечаси ва кундузи кескин фарқ қилади, ёз ойларида 49-60 даражагача иссиқ ва қишда 35-40 даражага совуқ бўлади. Ёғингарчилик асосан, баҳор ва қиш ойларида бўлади. Июл, август ойлари энг қуруқ мавсум ҳисобланади.

1+