Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокими А.А.Остоновнинг туман тадбиркорларига мурожаати

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокими А.А.Остоновнинг туман тадбиркорларига мурожаати

Азиз тумандошлар!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари одимлаётган мамлакатимизда халқимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, мақсадлари юксак фуқароларимизнинг ишбилармонлик ва фаол тадбиркорлик қилишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратилди.

Тадбиркорлик – инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

            Бугун жамоатчилик ва  халқимиз тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдан тортиб, бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан тортиб, боғ-роғлар бунёд этишгача, турли хизматлардан тортиб туризмни ривожлантиришгача бўлган ҳамма жараёнларни кузатиб турибди.

“Фаол тадбиркор” деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар  катлами тушунилади.

Туманимизда ҳам соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ёш, иқтидорли ва тажрибали ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни “Ўзбекистон бренди” остида дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар кун сайин жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бормоқда.

Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида  2019 йил                  7ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикр илгари сурилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

            Қадрли тадбиркорлар!

            Муҳтарам Юртбошимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, самарали фаолият юритишингиз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб қўйдилар. Аввало, жойларда Бош вазир қабулхоналарининг ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида Сиз, тадбиркорларнинг ҳар бир муаммонгиз ижобий ечим топилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим. Жумладан, Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг 10 ойи давомида    29 нафар тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган бўлиб, уларнинг              27 тасининг муаммоси ижобий ҳал этилди. Ушбу мурожаатларнинг               10 таси кредит, 5 таси ер ажратиш, 2 таси инфратузилма тармоқларига уланиш, 1 таси солиқ ва тўловлар ҳамда 11 таси бошқа масалаларда бўлган. Ушбу мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида жойларда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.

“ Тадбиркорларни қийнаётган иккита муҳим масала бор. Бу –  ер ажратиш ва кредит беришдир.

Бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Кредит бериш тизими ҳам соддалаштирилиб (вилоят, республика банклари ваколатларини тумандаги банкларга бериш орқали), ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам берилади”.

Азиз ишбилармонлар!

Бугунги кунда туманимизда 645 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Уларнинг сони жорий йилда 150 тага кўпайиши кутилмокда.

Айни кунда янги, кластер тизими иқтисодиётимизга изчил равишда кириб келяпти. Жумладан, туманимизда ҳам пахтачилик, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Натижада ушбу кластерларда нафақат ғўзани етиштириш, балки пахтани йиғиштириб олиш ва қайта ишлаш, ип калава, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Энг муҳими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган агрокластер фаолияти ташкил этилади.

2020 йилда кластер тизими янада кенг ривожланиб, ғаллачилик йўналишида 1 та кластер корхонаси ташкил этилади.

Ҳудудий дастурлар доирасида 2019 йилнинг якуни билан                                  300 млрд. сўмлик 15 та лойиҳа амалга оширилиши ва 400 та иш ўринлари яратилиши таъминланади. Бунинг натижасида  қўшимча 3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, 10 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Масалан, тумандаги “Қоровулбозор Нур Обод” МЧЖда Замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Корея давлатидан 4 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари жалб этилди, бунинг натижасида 20 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларида асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, паррандачилик, узумчилик, чорвачилик соҳаларида 21,9 млрд. сўмлик 7 та йирик лойиҳалар амалга оширилиб,                70 дан зиёд янги иш ўринлари яратилишига эришдик.

Туманимиздаги ёш тадбиркорларни кўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 2019 йилда жами 15,5 млрд.сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Жумладан:

– Ҳар бир оила-тадбиркор дастури доирасида 12,7 млрд.сўм

(552 та лойиҳага);

– Ёшлар келажагимиз жамғармаси ресурси ҳисобидан 1,3 млрд.сўм             (11 та ёш тадбиркорларга);

– Хунармандчиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан               580 млн.сўм (11 та ҳунармандга);

– Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 820 млн.сўм (44 та қишлоқ-хўжалиги лойиҳасига);

– Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 90 млн.сўм (3 та кам таъминланган оилаларга)

            Азми катъий ва шижоаткор тадбиркорлар!

Бундан буён тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар, 4 та сектор раҳбарлари   “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” мезони асосида иш фаолиятимизни ташкил этамиз. Бунда ҳар бир идоранинг кун тартибидаги устувор вазифаси – тадбиркорлар билан бевосита мулоқот килиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлади.

“Эндиликда тадбиркорлар жамиятда энг асосий етакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралар фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, энг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар”.

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган Туман салоҳияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш саноат ва туризмни ривожлантириш йўлида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.

Шунингдек маълумот сифатида:

Туманда жами 338 кмга эга “Захкашлар” мавжуд бўлиб,  улар атрофида ўсувчи қамишдан қурилишда фойдаланиладиган ДСП маҳсулотлари, қоғоз ҳамда брикет ишлаб чиқариш имконияти бор.

Туманимизда 300 бошдан 1000 бошгача наслли чорвачиликни ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорлар ҳамда фуқаролар учун ер майдонлари ажратилиб, барча имкониятлар яратиб берилади.

100 минг  бошдан 500 минг бошгача паррандачилик  ва 1000 бошдан зиёд қуёнчиликни ташкил этиш истагида бўлган фуқароларга ер майдонлари ҳамда дастур доирасида имтиёзли кредитлар ажратиб берилади.

Замонавий “Гидропоника” услубида Иссиқхона ташкил этиш истаги бўлган тадбиркорлар учун барча шарт шароитлар мавжуд бўлиб, ер ажратиш, дастур доирасида имтиёзли кредит билан таъминлаш ҳамда табиий газ тармоғига уланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилади.   

Тумандаги “Навбаҳор” массивидан боғдорчилик билан шуғулланувчи барча фуқароларга замонавий усулларда етиштириладиган узумзор ҳамда мевали боғлар учун 140 га дан зиёд ер ажратиб берилади.

Туманда Чорвачилик бўйича кооперациялар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб,

Бунда: Қорамолчиликда 30-100 бош қорамолларни, қўйларни боқадиган оилавий фермер хўжаликлари, балиқчиликда интенсив усулда балиқ боқадиган оилалар, қуёнчилик ва паррандачилик билан шуғулланадиган оилаларга барча турдаги ҳайвонлар ва озуқалар етказиб берилади. Ишлаб-чиқарилган маҳсулотлари кооперациялар томонидан бозор нархларида сотиб олинади. Шунингдек кооперациядан олинган чорва молларнинг туғилган боласи (бузоқ, қўзи, жўжа, қуён ҳамда бошқалар) аҳолининг ўзига қолдирилади. 

Шу билан бирга,  ўтган йилларда юзлаб ёшлар ўз бизнесини бошлаб тадбиркор бўлиб етишди, энди бошлаётганлар ҳам бор. Биз уларни эътиборсиз қолдирмаймиз. Уларнинг бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, ишини йўлга қўйгунча кўмак берамиз.

Бир нарсани чуқур англашимиз керак: Сизнинг лойиҳангиз – туманимизнинг келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир.   

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, барча бўғиндаги бошқарув ва назорат органлари тадбиркорликнинг ривожланишига халақит қилаётган  тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини таъминлайди.

Бунда:

тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, эндиликда давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки Сизларга фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қараймиз;

ҳар бир тадбиркорнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги ёки бузилмаслиги кафолатланади ҳамда тадбиркорлар мол-мулки далхсизлиги таъминланади;

тадбиркорлар иштирокида турли мажлисбозликка чек қўйилади, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай барҳам берилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизлар бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, яратувчи, бизнес олами, балки  фаол жамоатчилик вакилисиз. Сиз халқ билан бирга, халқ дарди ва қувончи билан яшайсиз. Шу боис тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, уларнинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

2+

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *